20-26 апрел кунлари 28 та давлат ўқувчилари ўртасида онлайн тарзда ўтказилган 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 7та медал олгани маълум қилинган эди.
Хўш, Ўзбекистонда Фан олимпиадалари ғолиблари қандай рағбатлантирилади? Халқ таълими вазирлиги олимпиада ғолиблари ва уларнинг устозларига бериладиган мукофот пуллари ва устамалар ҳақида маълумот берди.
2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига мувофиқ фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилган.
Қарорга кўра қуйидаги фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
- Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO);
- Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO);
- Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO);
- Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO);
- Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI).
Ушбу олимпиадаларнинг дастлабки уч ўрнини қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозлари қуйидаги мукофот пуллари билан тақдирланади:
- 1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (110,25 млн. сўм);
- 2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (61,25 млн. сўм);
- 3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар















