Нодир Эркаев — вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Нодир Эркаев

Нодир Эркаев 1971 йилда Чироқчи туманида туғилган. 2017-2018 йилларда Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Мазкур тайинловгача у Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

  • 2019 йил октябридан буён Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Ўткир Бўтаев 2021 йил апрель ойи бошида тадбиркорлик масалаларига бағишланган видеоселектор чоғида ишдан олинган, президент шу куни ишдан олинган раҳбарлар давлат ишига қайтарилмаслигини маълум қилганди.
Султонмурод Донаев

Шунингдек, Султонмурод Донаев – вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари этиб тайинган. Султонмурод Донаев 1983 йил Косон туманида туғилган. Тайинловгача у Косон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ёшлар билан ишлашдаги камчиликлар учун ишдан олинган Қамаши прокурори ўрнига янги раҳбар тайинланди