Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёр
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масаласида юзага келган можарода воситачи бўлишга тайёр. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
«Коллектив келишув бўйича умумийликни инобатга олсак, Путин доим кескин можароларни ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёр. У буни бир неча марта кўрсатган ҳам. Ҳозирча эса дипломатик мулоқот воситасида эришилган ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни қўллаймиз», деган Песков.
29 апрел куни Тожикистон-Қирғизистон ўртасидаги чегара можароси яна тўқнашувларга айланиб кетди. Унда ҳарбийлар ҳам аралашди. 150 дан ортиқ одам жабрланди, 20 киши ҳалок бўлгани маълум. 29 апрел куни кечга яқин томонлар ўқ отишни тўхтатишга келишиб олди, лекин тунда чегарада яна ўқ овозлари эшитилган.
Узоқ йиллардан буён тинчимаётган чегара можароси бу гал «Бош» сув тақсимлаш станциясини талашиш оқибатида келиб чиққан. Тожикистон станцияга электр узатиш устунларига кузатув камераларини ўрнатгани Қирғизистон томонига ёқмаган. Фуқароларнинг ўзаро бир бирига тош отишидан бошланган можаро кейинчалик қуролли тўқнашувга айланиб кетди.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026