Ўзбекистон | 12:06 / 30.04.2021
5133
2 дақиқада ўқилади

Вакцинация: Ўзбекистонда бир кунда 70 мингдан ортиқ киши эмланди, «Спутник V»ни қўллаш бошланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 70 минг нафардан ортиқ киши эмланиб, кунлик вакцинация рекорди янгилангани ҳақида хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«29 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 71775 нафар киши COVID-19'га қарши эмланди. Бу вакцинация бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 718 471 нафарга етди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

29 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (16 838 нафар),
  • Андижон вилояти (9230 нафар),
  • Наманган вилояти (8787 нафар),
  • Самарқанд вилояти (5801 нафар),
  • Жиззах вилояти (5113 нафар) банд қилди. 

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 105 158 нафар; 
  • Наманган вилоятида 75 477 нафар; 
  • Андижон вилоятида 72 242 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 69585 нафар.

ССВ аҳоли хавф ости гуруҳлари коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичларининг 30 апрелгача бўлган ҳолатини келтирган.

  • 65 ёш ва ундан катта фуқаролар — 343 532 нафар;
  • тиббиёт ходимлари — 262 570 нафар;
  • мактаб ўқитувчилари — 71 443 нафар;
  • мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 22 876 нафар;
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 18 050 нафар.

Шу кунгача вакцина қабул қилган фуқароларнинг 323 772 нафари AstraZeneca, 391 478 нафари ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган. Шунингдек, яқинда мамлакатга олиб келинган «Спутник V» (расмий номи «Гам-КОВИД-Вак») вакцинаси билан 3221 нафар 65 ёшдан ошган фуқаро эмланган.

Мавзуга оид