Ўзбекистон | 17:36 / 01.05.2021
3101
2 дақиқада ўқилади

Бешариқда қурилган намунали уй камчилиги учун 45 млн сўм маблағ сарфланди

Фото: ЎзА

Фарғона вилояти Бешариқ тумани "Абдувай" МФЙда фуқаролар учун “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Фарғона вилояти филиали буюртмачилигида 2018 йил манзилли дастурига мувофиқ 12 дона бир қаватли 0,02га майдонли уч хонадонли уйлар қурилиши бошланади. 

Ижтимоий тармоқларда ушбу уйлардаги қурилиш ишларидаги камчиликлар якунига етказилмасдан қолиб кетганлиги ва орадан 3 йил ўтса ҳам, бу камчиликлар бартараф этмасдан келинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар янги қуриб битказилган уйлардаги нуқсонлар бартараф этилмаганлиги учун кўчиб киришолмаётгани, шундай бўлса-да, тўловларни тўлаб келишаётганлигидан норози бўлиб, камчиликларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш бўйича бир нечта давлат идораларига мурожаат қилса ҳам, натижа бўлмайди.

Ушбу ҳолатлардан норози бўлган фуқаро И.К. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилади.

«Мурожаатни ўрганиш натижасида Бешариқ тумани "Абдувай" МФЙ массивидаги майдони 0,02 га бўлган 12та намунали хонадонларда қурилишни амалга оширган МЧЖ томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари қайтадан ўтказилиб, 28та синган ва яроқсиз ҳолга келган эшиклар янгисига алмаштирилди, 2та сув иситгич (аристон), 2та ҳаво тортгич, 10кв. метр акфа эшиклар, 36та эшик қулфлари, 6та ювиниш смесителлари, 4та қўл ювиш смесителлари, 1та ҳожатхона қурилмаси, 2та газ плиталари ва 5 кв. метр синган ойналар қайта ўрнатилди», – дейди Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати ходими Аҳаджон Мўйдинов.

Шунингдек, иссиқлик тизимидаги 108та радиаторлар тўлиқ ўрнатилиб, иш режимига келтирилган. Уйларни фасад ва ички қисмларини таъмирлаш учун 500 кв. метр сувли бўёқ ва 100 кв. метр бўёқ ишлари амалга оширилиши натижасида 45 млн сўм маблағ сарфланган.

Мавзуга оид