Вазирлар Маҳкамасининг 258-сонли қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида янги тартиб ўрнатилмоқда. Унга кўра, давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларда фаолият юритувчи мансабдорлар хизмат машинасини янгисига алмаштириши ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб беришига чеклов белгиланган. Энди давлат хизматчисига берилган автомобил камида 5 йил фойдаланилгандан кейингина сотилиши ёки бошқа ташкилотга ўтказиб берилиши мумкин (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно). Бунда автотранспорт воситасининг техник ҳолати ҳамда ундан фойдаланиш хавфсизлиги инобатга олинади.
«Trailblazer» ва амалдорлар: пандемия давридаги харажатлар ва ҳашаматлар
Янги тартибга кўра, хизмат машиналарининг ҳисоби бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуада юритилади. Бундан ташқари, амалдорларнинг хизмат машиналарини сотиб олишда тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан уларнинг белгиланган меъёрларга мослиги текширилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан берилган хизмат автомобилларидан улар учун белгиланган лимитлар доирасида фойдаланилади. Қолаверса, ҳукумат қарори билан бундан буён давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг хизмат автотранспорт воситаларини сотиш фақат электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган.
Аввалроқ Олий таълим вазирлиги Malibu-2 сотиб олаётгани, Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги раҳбари ишни Malibu-2 хариди билан бошлагани, Навоий вилоятида 8та туман ҳокимларига Malibu-2 берилгани







