Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 3 ойда қанча цемент ишлаб чиқарилгани айтилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 3 ойида йирик корхоналар томонидан 2,2 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 14,1 фоизга ошган.
Бу кўрсаткич:
- 2021 йилнинг январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 7,3 фоиз);
- 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,3 млн тоннани (ўсиш суръати 18,4 фоиз) ташкил қилди.
Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилояти (41 фоиз), Тошкент вилояти (40,5 фоиз) ҳамда Фарғона вилояти (9,6 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
Бундан олдин, «Ўзқурилишматериаллари» жорий йилда 11та цемент заводи ишга туширилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026