Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украина билан чегарада Россиянинг 75 минг нафар аскари борлигини айтди
Ўз навбатида, Энтони Блинкен Россия қўшинларининг бир қисми ва техникаларини Украина билан чегарадан олиб кетганига қарамасдан, у ерда ҳали ҳам "сезиларли кучлар" қолаётганини қайд этди.
Украина президенти Владимир Зеленский Украина билан чегарадаги Россия ҳарбийлари секинлик билан олиб кетилаётгани ва шу боис Россия томонидан ҳарбий таҳдид сақланиб қолаётганини айтди.
Зеленский АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида Украина билан чегара бўйлаб 75 минг нафар россиялик ҳарбийлар ва техника жойлашганини маълум қилди.
"Биз вақтинча босиб олинган Қримдан фақат 3,5 минг нафар ҳарбий олиб кетилганини кўрмоқдамиз. Бошқа ҳеч қаерда ҳарбийлар камайганини ҳозирча кўрмадик", - деди у.
Ўз навбатида, Блинкен Россия қўшинларининг бир қисми ва техникаларини Украина билан чегарадан олиб кетганига қарамасдан, у ерда ҳали ҳам "сезиларли кучлар" қолаётганини қайд этди.
"Агар истаса, Россия қисқа вақт ичида тажовузкорона ҳаракат бошлаш имкониятига эга", - деди АҚШ давлат котиби.
22 апрелда Қримда Россия қўшинлари ҳарбий машғулотлар ўтказди. Россия мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, машғулотларда 10 мингдан ортиқ аскар, 1,2 минг бирлик қурол ва ҳарбий техника, 40дан ортиқ жангова кема ва 20та таъминот кемаси қатнашди.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026