Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бир ой ичида ишлар бошланади». Вазир ўринбосари иши тўхтаб қолган млн долларлик саноат зонасига электр етказилишини айтди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов Kun.uz таҳририятига келган мурожаат юзасидан изоҳ берди.
Янгийўл тумани Шўралисой массивидаги саноат зонасида 10 нафар тадбиркор аукционда 10 та лотни ютиб олиб, бир неча млн долларлик инвестициялар киритган. Аммо қарийб бир йилдан буён давлатнинг электр таъминотини етказиб бериш бўйича мажбурияти бажарилмаяпти. Шу сабабли юзлаб одамлар ишсиз қолган ва ишлаб чиқариш тўхтаган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ОАВ вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида мазкур саноат зонаси давлат дастурига киритилгани ва муаммо тез орада ҳал бўлишини маълум қилди.

«Ҳақиқатан шу муаммолар мавжуд. Давлатимиз раҳбари республиканинг барча ҳудудларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечиш бўйича топшириқ берганлар.
Тадбиркорлар билан учрашувда биз кўрдикки, бундай муаммолар эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида кўплаб учрамоқда.
Эндиликда президент қарори билан бу масалаларга чек қўйиш белгиланди. Айтиб ўтилган тадбиркорларнинг саноат зонаси ҳам давлат дастурига киритилган. Тез орада маблағлар ажратилиб, коммунал ташкилотлар томонидан ишлар амалга оширилади. Қарорга кўра, бир ой ичида бу ишлар бошланади», дея вазир ўринбосари сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, тадбирда эркин иқтисодий зоналарда бюрократик тўсиқлар борасида ҳам фикр билдирилди. Айтилишича, айни пайтда туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда барча ЭИЗдаги раҳбарлар фаолияти қайта кўриб чиқилмоқда. Бюрократик муаммолар ўрганилмоқда.
Маълумот, ҳозирда Ўзбекистонда 23 та махсус иқтисодий зоналар бор ва улар 8,8 минг гектарни ташкил этади. Шундан 3,9 минг гектарида қиймати 5,3 млрд долларлик 895 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган. Қолган 4,9 минг гектар майдон лойиҳалар жойлаштириш мумкин бўлган бўш ерлардан иборат.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026