Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия Врбетицедаги портлашлар учун Россиядан 47 млн доллар талаб қилмоқчи
Апрел ўрталарида Чехия бош вазири Андрей Бабиш Врбетицедаги ҳодисага Россия бош разведка бошқармаси ходимлари алоқадорлиги ҳақида маълум қилганди.
Чехия ҳукумати 2014 йилда Врбетицеда содир бўлган портлашлар учун компенсация сифатида камида 1 млрд крон (47 млн доллар) талаб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Алёна Шиллерова маълум қилди.
Шу билан бирга, бу миқдор якуний эмас – портлаш содир бўлган регион ҳукумати ҳам даъво билан чиқиши мумкин. Улар хусусан, маънавий зарар ва мулкдан фойдаланиш имконияти йўққа чиққани учун компенсация талаб қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрелда Чехия бош вазири Андрей Бабиш мамлакат махсус хизматларидан Врбетицедаги ҳодисага Россия бош разведка бошқармаси ходимлари алоқадорлиги ҳақида ахборот олганини маълум қилди. Бу айбловлар Чехия ва Россия ўртасидаги муносабатлар таранглашишига олиб келди.
Врбетицедаги портлашлар 2014 йил 16 октябрда ва 3 декабрда юз берган. Портлашлар оқибатида 2та омбор йўқ бўлган, 2 киши ҳалок бўлган.
Бир ярим ойдан кейин биринчи омбордан бир километр узоқликда жойлашган бошқа омборда кучли портлаш содир бўлган. Бу ерда 100 тоннага яқин ўқ-дори сақланган.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026