Давлат раҳбари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда онкологик касалликка чалинган беморлар билан суҳбатлашди.
“Ниятни яхши қилинг, яхши ният албатта амалга ошади. Кучли бўлиб, ота-онангизни хурсанд қилиб, тузалиб кетсангиз менга ҳам катта бахт бўлади. Ҳеч нарсадан ўйланманг”, - деди Шавкат Мирзиёев онкология шифохонасидаги беморларга.
Давлат раҳбари саратонга чалинган, бир оёғидан айрилган наманганлик ўқувчи қизга протез оёқ қўйдиришни ўз зиммасига оларкан, унга далда берди: “Германияда борми, Америкада борми, яхши протез олиб келиб бераман. Буни ўзим назоратга оламан. Ўқишни давом эттиришни албатта назоратга оламиз. Ҳокимга топшириқ бераман”, - дея таъкидлади президент.















