Янги лойиҳа доирасида кундалик ҳаётимизда дуч келишимиз мумкин бўлган долзарб мавзуларда 20 та ҳуқуқий-оммабоп рисола нашр этилиб, халқимиз, айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига етказилмоқда.
Ушбу китобларда чет элда ишлаш, солиқлар, ерга эгалик қилиш, мерос, йўл ҳаракати, никоҳ, алимент, оиладаги зўравонликлардан ҳимояланиш, соғлиқни сақлаш, судланганлик билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар ечими баён этилган.
Ушбу адабиётларни тайёрлашда фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар чуқур таҳлил қилинди. Муаммолар ечимини осон тушуниш мақсадида рисолалар фуқаролар учун қулай бўлган «савол-жавоб» усулида оддий, оммабоп тарзда тайёрланди.
Бугунги кунда университет жамоаси рисолаларнинг кейинги тўпламини тайёрлаш ва чоп этиш борасида иш олиб бормоқда.
Навбатдаги тўпламда истеъмол кредитлари, ишга жойлашиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш, фрилансерлик фаолияти, бизнес солиқлари, ёшлар фермерлиги, шунингдек, бошқа масалалар ҳамда уларни ҳал этиш борасидаги зарур ҳуқуқий тавсиялар бериш кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида тайёрланган рисолалардан бепул фойдаланиш учун «Play Market» платформаси орқали мобил иловани юклаб олиш керак бўлади. Мазкур илова орқали мутахассисларга саволлар қолдириш ва жавоб олиш мумкин.
Иловани юклаб олиш учун ҳавола:
Китоб шаклидаги адабиётларни ўз таннархида харид қилиш имконияти ҳам бор. Китоблар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари бўйлаб етказиб берилади.
Қўшимча маълумот учун:
Тел.: 71 233 66 36 (ички рақам 1047); 99 936 80 00
E-mail: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида










