Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китоблик тадбиркор асаларичиликдан йилига 100 млн сўмдан ортиқ даромад топмоқда

Қашқадарё вилояти Китоб туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Ҳамза Омонов асаларичиликдан йилига 100 млн сўмдан ортиқ даромад қилмоқда. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
«Бир неча йилдан бери асалариларни парвариш қилиб келаман. Бу соҳанинг сир-асрорларини ёшлигимда ўрганганман десам адашмаган бўламан. Бизга асаларичилик ота мерос касб ҳисобланади. Бунинг устига турмуш ўртоғимнинг асалчилик сирларидан хабардорлиги менга қўл келиб, оилавий тадбиркорлигимизнинг кенгайишига ёрдам бермоқда. Ҳозирда биз йилига ўртача бир ярим тоннагача асал олмоқдамиз. Бу эса таҳминан 120 миллион сўмгача даромад деганидир. 2020 йил пандемия оқибатида асалимизни ҳеч қаерга олиб чиқолмаган бўлсакда, ўтган йили 150 миллион даромад олдик. Пандемия вақтида кўп жойлар ёпилган эди. Биз эса умидимизни сўндирмасдан, тун-у кун меҳнат қилдик», - дейди тадбиркор Ҳамза Омонов.
Мавзуга оид

19:02 / 15.07.2025
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими?..” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда

14:35 / 18.02.2025
“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади

11:50 / 18.02.2025
Наманганда газдан ўғринча фойдаланиб келган тадбиркор аниқланди

18:54 / 17.02.2025