Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:51 / 19.05.2021
12362
2 дақиқада ўқилади
Самарқандда яна бир ОТМ ташкил этилди
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.
Маълум қилинишича, қарорга кўра:
- Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
- Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;
- Келгуси йилларда филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;
- Самарқанд вилояти ҳокимлиги филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.
Маълумот учун, 2020 йил 4 июнь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz’да Вазирлар Маҳкамасининг Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ID-18502-сонли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026