Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деновда халқ норозилигига қарамай кесиб кетилаётган қувурлар талон-торож қилиняптими?
Денов тумани Охунбобоев СИУ ҳудудидаги 6 та маҳаллага табиий газ етказиб бериш учун ўрнатилган қувурларнинг 1,5 км қисми кесиб кетилган. Қувурни кесиб кетганлар ўзларини «Hududgaz Surxondaryo» ГТФ ходимлари, деб таништирган.
Аввалроқ, Намозгоҳ маҳалласи ҳудудидаги газ қувурлари ҳам демонтаж қилинган эди. Қувурларни кесиб кетиш ҳолатлари Сурхон Диёр маҳалласида ҳам кузатилган.

Таъкидланишича, Денов туман ҳокимлиги вакили сув қувурларини кесиб олиш бўйича келиб чиққан тортишувда аҳолини бу ишларга аралашмасликка чақирган.
Денов тумани Ободон маҳалласида эса қувурларни кесиш учун борган шахсларга аҳоли норозилик билдирган. Натижада туман ҳокимлигидан вакил чақирилган.

Маълумотларга кўра, Сурхон Диёр маҳалласидан кесиб кетилган қувурлар талон-торож қилиниб, бир қисми Андижон вилоятига ноқонуний равишда сотилган бўлиши мумкин. Қолган қувурлар эса хусусий омборхонада сақланаётгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
21:45 / 16.10.2025
Бозорда пичоқлаб ўлдирилган қизалоқ: бу қотиллик юз бермасди, агар...
22:29 / 24.09.2025
Сурхондарёда вояга етмаган қизга уйланган эркакка жиноят иши очилди
09:03 / 22.09.2025