Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркиядаги «Формула-1» босқичи ва Чемпионлар лигаси финали бекор қилинганини сиёсат билан боғлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркияда ўтиши керак бўлган «Формула-1» автопойгалари босқичи ва Чемпионлар лигаси финали бекор қилинишини сиёсий қарор деб атади.
«Мен УЕФА бўйича ҳам, «Формула-1» бўйича ҳам сиёсий қарорлар қабул қилинди, деб ҳисоблайман. 1-2 йил аввал улар Чемпионлар лигаси финали Туркияда ўтишини маълум қилишганди. Бироқ иккита инглиз жамоаси финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгандан кейин йўналиш ўзгарди», деб айтган Эрдўған ёшлар вакиллари билан учрашувда.
11 май куни УЕФА Чемпионлар лигасининг Истанбулда ўтиши керак бўлган финал учрашувини Португа кўчиргани маълум бўлган. УЕФА президенти Александер Чеферин Истанбулдаги финалнинг кўчирилишига асосий сабаблардан бири Туркияда коронавирус юқори суръатларда тарқалаётгани ҳисобланишини айтган.
Туркияда ўтиши керак бўлган «Формула-1» босқичининг бекор қилингани 14 май куни маълум бўлган. Ушбу босқич автопойгалар жадвалига Канададаги босқич ташкилотчилари пойгани томошабинларсиз қабул қилишдан бош тортгандан кейин киритилганди.
Туркиядаги босқичнинг бекор қилиниши ҳам эпидемиологик вазият билан асосланган.
«Ўтган йил «Формула-1»ни жуда муваффақиятли ўтказдик, барча иштирокчилар бизга бу ҳақда айтишганди. Жорий йилда дастлаб ҳаммаси жадвал бўйича ўтишини айтишди, кейин тўсатдан ўз қарорларини ўзгартириб, босқични бошқа жойга (Австрияга) кўчиришди», деб таъкидлаб ўтган Туркия раҳбари.
Пойгаларнинг Туркиядаги босқичи 11–13 июнь кунлари ўтиши керак эди.
Мавзуга оид
23:45 / 31.05.2026
Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси жорий мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
11:16 / 25.02.2026
«Будё-Глимт» эртаги давом этади. ЕЧЛ кашфиётини ёқтириб қолиш учун 5 сабаб
14:12 / 28.01.2026