Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги зирҳланган автомобил синовдан ўтказилмоқда
Ўзбекистонда «Тарлон» енгил зирҳланган автомобили синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларнинг буюртмасига мувофиқ, мудофаа саноати комплекси корхоналарида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган, замонавий талабларга жавоб берадиган «Тарлон» енгил зирҳланган автомобил куч тузилмаларининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан қўшинлар синовидан ўтказилмоқда.
Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичида «Тарлон»нинг баллистик ҳимояси белгиланган стандартлар асосида текширилади, юриш ва турли тўсиқлардан ўтиш қобилияти республиканинг тоғ-адир ва кесишган зоналарида синовдан ўтказилади.
Синов жараёнлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
16:32 / 14.05.2026
Автомобил бозори. Нархлар қандай ўзгаряпти?
08:28 / 24.04.2026
Рейтинг: дунёдаги энг йирик 15 та мудофаа бюджети
15:37 / 15.04.2026