
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январ-апрел ойларида 18 223 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар қуйидагича кўриниш олди:
- “Cobalt” - 18 223 дона;
- “Damas” - 17 666 дона;
- “Lacetti-Gentra” - 12 047 дона;
- “Nexia T-250” - 9 279 дона;
- “Labo” - 3 949 дона;
- “Spark” - 3 823 дона.
Бундан олдин, уч ой давомида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобил номи айтилганди.















