Иқтисодиёт | 12:32 / 25.05.2021
8382
2 дақиқада ўқилади

Ўтган ҳафтадаги биржа савдоларида пахта ёғи, шакар ва цемент нархи пасайди

17–23 май кунлари ўтказилган биржа савдоларида пахта ёғи 4,5 фоизга, шакар 3,8 фоизга, цемент нархи 4 фоизга арзонлашди.

Ўтган ҳафта давомида, яъни 17–23 май кунлари «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси»нинг барча савдо платформаларида 1 триллион 838,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 50,8 фоизга кўп.

Пахта ёғи

Кўриб чиқилаётган даврда, яъни 17-23 май кунлари очиқ биржа савдолари орқали 2 минг 54 тонна пахта ёғи сотилган.

Ўтган ҳафта давомида пахта ёғининг бошланғич нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 млн 704,5 минг сўмдан 14 млн 37,9 минг сўмгача, яъни 4,5 фоизга пасайди.

Шакар

Ўтган ҳафтада биржанинг шакар бозорида ҳам нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 15 минг 520 тонна шакар қўйилди ва бундан 14 минг 720 тонна ёки маҳсулотнинг 94,8 фоиз ҳажми сотилган.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 млн 720,8 минг сўмдан 7 млн 423,4 минг сўмгача, яъни 3,8 фоизга пасайган.

Цемент

Биржанинг цемент бозорида ички талаб ўсишига қарамасдан нархлар пасайган.

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 278 минг 70 тонна цемент қўйилди ва улардан 236 минг 160 тоннаси, яъни 85 фоизи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 47,2 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 593,2 минг сўмдан 569,4 минг сўмгача, яъни 4 фоизга пасайди.

Бензин

Ўтган ҳафтада биржанинг автомобиль бензини бозорида кичик ўзгариш қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 26 минг 435 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилди ва ушбу ҳажмдан 20 минг 470 тоннаси ёки маҳсулотнинг 77,4 фоизи сотилган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 млн 670 минг сўмдан 6 млн 676,4 минг сўмга, яъни 0,1 фоизга ўсган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид