Жаҳон | 09:11 / 27.05.2021
6574
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда қайиқ тўнтарилиши оқибатида 150дан кўпроқ одам чўкиб кетди  

Нигериянинг шимолий қисмида Нигер дарёсида меъёридан ортиқ юкланган қайиқ тўнтарилиши оқибатида 150дан кўпроқ одам бедарак йўқолди. Расмийларнинг таъкидлашича, улар чўкиб кетган деб ҳисобланмоқда

Қайиқда 180га яқин одам бўлган. Ваҳоланки, унинг бортига 80дан ортиқ одам олиш мумкин бўлмаган. 

«Айни вақтда 20 киши тирик, 4 киши ўлик ҳолда топилган, қолган 156 киши чўкиб кетган деб ҳисобланмоқда», деб айтган сув йўллари бошқармаси вакили Юсуф Бирма.

Кебби штатининг Нгаски тумани маъмурияти вакили Абдуллоҳи Бухорий Варанинг маълум қилишича, қайиқда, шунингдек, яқин орадаги олтин конидан олинган қум ташиб кетилаётган бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид