Деновда «Дамас» уриб юборган велосипед ҳайдовчиси вафот этди
Сурхондарё вилояти Денов туманида йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган велосипед бошқариб кетаётган шахсни «Дамас» уриб юборган. Оқибатда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган шахс вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 26 май куни соат 15:45ларда М41 халқаро автомобиль йўлининг Денов тумани Янгиариқ маҳалласидан ўтувчи 1489-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Шўрчи-Денов йўналишида ҳаракатланаётган 1978 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги «Дамас» машинаси билан велосипедда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1952 йилда туғилган шахсни уриб юборган. Оқибатда, велосипедда ҳаракатланаётган шахс оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Денов туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:53 / 19.11.2024
Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
19:03 / 18.11.2024
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
07:40 / 18.11.2024