Ўзбекистон бўйлаб янги қурилган 3 мингта кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмаган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 28 май кунги видеоселекторда айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида – 623 та, Бухорода – 621 та, Хоразмда – 249 та, Сурхондарёда – 195 та ва Наманганда – 170 та янги кўп қаватли уйларга бошқарувчилар бириктирилмаган.

«Шунинг учун бир ой муддатда қурувчи ташкилот янги қурилган кўп қаватли уйларни, бошқарув компанияси ташкил қилган ҳолда, икки йил давомида сақлашни ўз зиммасига олишини назарда тутувчи тизим яратилсин.

20 фоиз пулини тўламаслик керак, токи 2 йил ишлаб берсин. Шуни қонуний жиҳатдан қилиш лозим», – деди Шавкат Мирзиёев.