Ўзбекистон | 21:34 / 01.06.2021
5856
4 дақиқада ўқилади

«Болаларимизни фақат чет эл медиамаҳсулотлари билан катта қилаётганимиз етар» — Алламжонов болалар контентидан реклама тақиқини олиб ташлашни сўради

Масс-медиа фонди раиси 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунида болалар учун сифатли ўзбекча контент камлиги мавзусини кўтарди. Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, миллий мультфилмлар ривожланмаётганига болалар учун мўлжалланган кўрсатувларда реклама бериш тақиқлангани сабаб бўлмоқда.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олий Мажлисга мурожаат қилди.

У «Реклама тўғрисида»ги қонундан болалар учун мўлжалланган кўрсатувларда реклама бериш билан боғлиқ тақиқни (17-модда) чиқариб ташлаш, қонуннинг янги лойиҳасидаги 42-моддани ҳам қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.

Алламжоновнинг фикрича, бу моддалардаги тақиқлар туфайли болалар учун контент тайёрлаш фаолияти ривожланмаяпти.

«Чунки студия ва телеканалларга бу йўналиш даромад келтирмайди. Натижада, бизда мультсериаллар, тарбиявий ёки билим берувчи болалар кўрсатувлари деярли яратилмайди. Борлари ҳам давлат томонидан ажратилаётган арзимаган маблағ эвазига пайдо бўлмоқда.

Оддий сўз билан айтганда, медиа-бизнес учун болалар йўналиши ўзини оқламайдиган йўналиш ҳисобланади», – дея тушунтиради у.

Масс-медиа фонди раҳбари «бу тақиқлар тўғри, реклама болаларга салбий таъсир ўтказади», деган фикрга қўшилмаслигини билдирган.

«Менинг фикримча, эркин бозор ишига турли бўлар-бўлмас, энса қотирар важлар билан аралашувларни бас қилиш керак. Бозорнинг ўзи ҳаммасини ўз изига солиб қўяди, ишонинг.

Етар, болаларимизни фақат "Карусель", "Disney" каналлари ёки бўлмаса, "Маша и медведь", "Фиксики" каби чет эл маҳсулотлари билан катта қилаётганимиз. Маҳаллий маҳсулотларимиз, ўз эртак қаҳрамонларимизни яратиш зарур. Шу пайтгача бир тузук болалар китоби, эртаклар, болаларбоп лойиҳалар деярли йўқ. Ҳаммаси ана шундай мантиқсиз турли тақиқлар туфайли ривожланмайди.

Бола реклама кўрмасин деган билан, барча хорижий каналлар ёки YouTube'даги барча болаларбоп кўрсатувларда реклама бор. Реклама бу ҳар қандай сифатли медиа маҳсулотларнинг локомотиви ҳисобланади. Шуни унутманглар, ҳурматли депутатлар!» – дея хитоб қилган Комил Алламжонов.

У пости якунида қуйидагича постскриптум илова қилган:

«Яна бир гап. Депутатларимиз халқ манфаатига хизматчи эканликларини унутмасинлар. Биз ушбу мақсадда овоз берганмиз уларга, популистик чиқишлар ёки блогерлар билан олишиш учун эмас. Халқ сизга ишониб сайладими, ишончни оқланг. Мабодо, ҳал қилиш учун арзигулик бирон масала топилмай қолса, икки йил олдинги сайлов дастурингизни бир мониторинг қилиб чиқинг. Аниқ ишонаманки, ҳамма ваъдаларингизни ҳам бажариб қўймадингиз. Электоратингиз ва матбуотни қадрига етинг, агар қадри бўлса, албатта».

Эслатиб ўтамиз, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ОАВ соҳаси вакилларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Комил Алламжонов куни кеча шу масалада ўз нуқтайи назарини билдириб, қонун лойиҳадаги ҳолида қабул қилинса, бу ўзгаришлар ОАВни «молиявий жиҳатдан ўлдириши»ни маълум қилди ва депутатларни ўзлари қабул қилаётган қонунларнинг оқибатини ўйлашга чақирди.

Масс-медиа фонди баёнотида эса қонун лойиҳаси мамлакатнинг бутун медиа бозори молиявий барқарорлиги учун «тузатиб бўлмас даражада зарар етказиши» таъкидланди.

Парламент қуйи палатаси вакиллари – вице-спикерлар Алишер Қодиров ва Одил Тожиев ҳамда «Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдангина қабул қилингани, ҳали иккинчи ва учинчи ўқишлар борлигини таъкидлашмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди