Қайд этилишича, “Ўзгидромет”нинг метеорологик станциялари маълумотлари бўйича кеча-кундуз учун максимал ҳаво ҳарорати қуйидагича кўриниш олди:

  • Нукус – 41,2 даража иссиқ, бу 2015 йилга нисбатан 1,7 даражага юқори (39,5 даража иссиқ);
  • Урганч – 42,9 даража иссиқ, бу 1933 йилга нисбатан 3,5 даражага юқори (39,4 даража иссиқ);
  • Бухоро – 43,0 даража иссиқ, бу 1967 йилга нисбатан 2,7 даражага юқори (40,3 даража иссиқ);
  • Навоий – 41,0 даража иссиқ, бу 1961 йилга нисбатан 0,5 даражага юқори (40,5 даража иссиқ) бўлди.

Бундан олдин, “Ўзгидромет” ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этиши тўғрисида хабар берганди.

Иш ҳафтаси давомида аксарият вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари 22-25 даража иссиқни, кундуз кунлари 37-39 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларида 38-43 даража иссиқни ташкил этади

Ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.