Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланди
Жорий йилнинг 1 июнь санасидан Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланиб, Қирғизистонга тегишли “Трансордо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 12 дона замонавий микроавтобуслар қатновларни амалга оширишни бошлади.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу қатновлар 2019 йилнинг 25 сентябрь санасидан йўлга қўйилган эди. 2020 йилда республика ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида мазкур йўналишдаги қатновлар вақтинчалик тўхтатилган эди.
Давлат чегараларини кесиб ўтиш жараёнида икки давлат фуқароларидан сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЗР тести натижалари ҳамда Ўзбекистон фуқароларидан хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжуд бўлиши талаб этилади.
Мавзуга оид
10:00
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026