Жамият | 14:02 / 03.06.2021
1862
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Дамас» ҳайдовчиси 51 ёшли пиёдани уриб юбориб, қочиб кетди. Пиёда вафот этди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида Дамас ҳайдовчиси 51 ёшли пиёдани уриб юбориб, қочиб кетган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа юз берган жойда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 30 май куни соат 23:50ларда маҳаллий аҳамиятга эга 4К502 Жомбой-Ғазира автомобиль йўлининг Жомбой тумани «Каттақишлоқ» МФЙ ҳудудидан ўтган 4-километрида 51 ёшли Тошкент шаҳрида яшовчи шахсни номаълум машина уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа юз берган жойда вафот этган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тезкорлик билан қидирув-суриштирув ўтказилиб, пиёдани уриб юборган машина топилган. Аниқланишича, 59 ёшли ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган «Дамас» машинаси билан пиёдани уриб кетган.

Қайд этилишича, «Дамас» ҳайдовчиси белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган. Унга нисбатан одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани учун қонунларда белгиланган тартибда иш очилган.

Мавзуга оид