Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда иккита машина ва трактор ўзаро тўқнашди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида содир бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисасида иккита машина ва трактор ўзаро тўқнашган.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, жорий йил 3 июнь куни соат 23:00ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р84 Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор автомобиль йўлининг Яккабоғ тумани «Истиқлол» ва «Чинобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари оралиғидан ўтган қисмида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси «Cobalt», «Nexia 3» ва трактор иштирокида рўй берган. Гувоҳларнинг маълумот беришича, тракторда тунги ёритиш мосламалари мавжуд бўлмаган. Шунингдек, кўчанинг йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган қисмида ҳам ёритиш чироқлари бўлмаган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида трактор иккига бўлиниб кетган. «Cobalt», «Nexia 3» ҳам жиддий шикастланган. Айни вақтда ўзаро тўқнашган транспорт воситаларида неча киши бўлган, уларнинг тақдири қандай бўлган, расмий маълумот берилмади.