Қирғизистон жанубида бортида “Альфа” махсус хизмати жангчилари бўлган Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда АКИpress хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа Ўш областининг Чўн-Алай районида содир бўлган. Қирғизистон ҳаво мудофааси кучларига қарашли вертолёт бортида 15 киши бўлган. Ҳалокат натижасида 13 киши жароҳатланган.
Таъкидланишича, жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда.
Аввалроқ Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият кескинлигича қолаётгани, Тожикистон томонида техника ва ҳарбийлар тўпланаётгани кузатилаётганини маълум қилганди.















