Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания ҳукумати Копенҳаген яқинида сунъий орол барпо этилишига рухсат берди
Майдони 2,8 кв. км бўлган оролда 35 минг нафаргача аҳоли яшаши кўзда тутилмоқда.
Дания парламенти аъзолари Копенҳаген яқинида сунъий орол барпо этиш режасини маъқуллади, деб хабар берди "Би-би-си".
Линеттҳолм ороли катта ер билан йўл, туннел ва метро орқали бирлаштирилади.
Майдони 2,8 кв. км бўлган оролда 35 минг нафаргача аҳоли яшаши кўзда тутилмоқда.
Лойиҳа муаллифларининг фикрича, сунъий орол Копенҳаген портини денгиз сатҳи кўтарилишидан ҳам ҳимоя қилади.
Аввалроқ экологлар мазкур лойиҳага қарши чиққан, иш Европа судигача етиб борганди.
"Би-би-си"нинг ёзишича, қурилиш режа бўйича кетадиган бўлса, 2035 йилгача оролнинг асосини тиклаш ишлари ниҳоясига етади, лойиҳанинг ўзи эса 2070 йилда тўлиқ якунланади.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
17:08 / 02.02.2026