Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 4 ёшли фарзандини 25 миллион сўмга сотаётган аёл ушланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 4 ёшли болани сотаётган икки аёл қўлга олинган. Аниқланишича, улардан бири боланинг онаси, иккинчиси онанинг таниши бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ, Шаҳрисабз тумани ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда икки нафар аёл, асли чироқчилик Шаҳрисабз шаҳрида вақтинча яшовчи 35 ёшли ва Китоб туманидан бўлган, вақтинча Шаҳрисабз шаҳри «Лайлакон» МФЙда яшовчи 43 ёшли ёшли аёл 4 ёшли болани Шаҳрисабз тумани «Лолистон» МФЙ ҳудудида жойлашган ошхонада харидорга 25 миллион сўм эвазига сотаётганда қўлга олинган.
Суриштирувларда аниқланишича, бола 35 ёшли чироқчилик аёлнинг фарзанди бўлган. Қайд этилишича, мазкур иш юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ томонидан тегишли моддалар билан жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:13 / 24.03.2026
Шаҳрисабз туманида қор кўчкиси кузатилди
15:39 / 20.11.2025
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш фош этилди
11:05 / 20.06.2025
«Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин» — президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуаси ҳақида
10:56 / 20.06.2025