Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида тезликни меъёрдан оширган «Спарк» уриб юборган пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 4 июнь тунда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-108 автомобиль йўлининг Сариосиё тумани Лутфикор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 3-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Белгиланган тезликни белгиланган меъёрдан оширган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги «Спарк» билан пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини 5 ой аввал олган бўлиб, унинг етарлича малакаси бўлмаган. Бундан ташқари у соатига 50 километр тезликда юриш белгиланган жойда қоидаларни бузиб, катта тезликда ҳаракатланган.

Деновда «Дамас» уриб юборган велосипед ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарёда «Ласетти» ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб содир этган ЙТҲда 1-синф ўқувчиси вафот этди