Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақсадига осон етмоқчи бўлган қашқадарёликлар фирибгарлар тузоғига тушди
Қашқадарёлик фуқаролар чет давлатлардаги олий таълим муассасаларига киритаман деган фирибгарлар тузоғига тушди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳар «Равоқ» МФЙда яшовчи Ф.Қ. ва Муборак тумани «А.Навоий» МФЙда яшовчи Н.Д. 2021 йил 25 май куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда Тошкент шаҳар Сирғали тумани 7-даҳасида яшовчи Р.Д. Н.Д.га «Сизни Қозоғистон Республикасида жойлашган университетга ўқишга киритиб қўяман, олдин контракт тўловларини амалга ошириш керак ва ўқишни Ўзбекистонга кўчириб бериш учун харажатлари бор», — деб МЧЖ ҳисоб рақамига 2019 йил 30 август ва 4 октябрь кунлари жами 6 млн сўм пулларни тўлов қилдиришга эришган.
Қолаверса, 2020 йил 11 июнь куни Қарши шаҳрида яна 600 АҚШ доллар маблағни олган. Бундан ташқари, Р.Д. ўтган йил 11 июнь куни Ф.Қ.ни ўғлини ҳам Қозоғистон Республикасида жойлашган университетга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, олдин контракт тўловларини амалга ошириш баҳонасида, жами 1400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда аввалроқ ҳам ўқишга киритаман деган фирибгарлар қўлга тушганди.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:39 / 28.02.2026