Ўзбекистон | 16:03 / 11.06.2021
17352
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ИИБ Янгибозорда зўрланган вояга етмаган қиз иши бўйича маълумот берди

Хоразм вилояти, Янгибозор туманида вояга етмаган қизнинг номусига тегилгани, тергов 6 ойдан бери тугатилмаётгани, гумондорлар маълум экани, жабрланувчининг ота-онаси ишни бости-бости қилинишидан хавотирда экани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти ИИБ хабарига кўра, Янгибозор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан 2021 йил 18 февраль куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Мазкур жиноят иши юзасидан ҳозирги кунга қадар дастлабки терговнинг давом этаётганлиги, ишнинг мураккаблиги ва долзарблиги боис ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, бир қанча тергов ҳаракатларини ўтказиш билан боғлиқ тергов зарурати туғилаётганлиги, тергов жараёнида бир қанча шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши кўзда тутилганлиги, иш юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиниши (шахснинг айблилик ёки айбсизлик масаласини ҳал қилиш) ҳамда терговни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш зарурати сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, жабрланувчига нисбатан ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаларидаги ҳолатларга ҳам ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, тергов органи томонидан тегишли тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давомида белгиланган муддатларда қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», - дейилади хабарда.

Мавзуга оид