Ўзбекистон | 10:18 / 11.06.2021
2238
1 дақиқада ўқилади

Яккабоғдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган деҳқон бозорида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча 10 июнь куни соат 21:20ларда Яккабоғ тумани «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини Э.Хўжантоев кўчасида жойлашган, туман «Истиқлол» озиқ-овқат деҳқон бозори ҳудудида ёнғин содир бўлган.

Қайд этилишича, бозордаги сут маҳсулотлари сотиладиган енгил конструкцияли дўконда ёнғин келиб чиққан. Ёнғинни бартараф этиш учун Яккабоғ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб қилинган. Соат тахминан 22:00лар атрофида ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Таъкидланишича, содир бўлган ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат дўкон ва унинг ичидаги маҳсулотларни сақлашга мўлжалланган 2 дона музлаткич ёниб кетган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид