Бухорода ўғирлик жиноятини содир этиб, қочиб юрган шахс Қозоғистонда қўлга олинди
Бухоро шаҳрида ўғирлик жиноятини содир этиб, жазодан қочиб юрган шахс Қозоғистонда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилиб, суд идораларидан яшириниб юрган шахс ушланган. Бухоро шаҳар Темирйўлчилар кўчасида рўйхатда турувчи, 2002 йилда туғилган Ё.М.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2021 йил 24 апрель куни қидирув эълон қилинган.
Қайд этилишича, мазкур шахс Қозоғистон Республикасининг Оқтов туманида қўлга олинган ва Ўзбекистонга олиб келиниб, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
17:50 / 29.11.2024
Бухорода ҳокимлар, ўринбосарлар ва сектор раҳбарлари 6 ойлик фавқулодда иш тартибига ўтказилди
20:33 / 28.11.2024
Бухорода салкам 9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
12:03 / 28.11.2024
Бухорода газ портлаши: бир оиладан 2 киши вафот этди, 2 киши куйиш жароҳатини олди
09:51 / 21.11.2024