Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чироқчида 25 ёшли йигитнинг жасади топилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 25 ёшли йигитнинг жасади топилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 26 июнь куни эрталаб соат 8:00ларда Чироқчи тумани «Лангар» МФЙга қарашли Тўрақул қишлоғида яшовчи 1996 йилда туғилган Жалолиддин Норхўжаевнинг пичоқланган жасади топилган.
Мурда кўкрак қисмига бир неча марта ўткир жисм – пичоқ билан жароҳатланган ҳолда уйи яқинидан топилгани айтилмоқда. Kun.uz манбасининг хабар беришича, марҳумнинг чўнтагидаги пулларига тегилмаган, телефони эса топилмаган.
Манбанинг маълумотига кўра, марҳум йигит маҳаллий санъаткор бўлган ҳамда шу қишлоқнинг чеккасида дўкон юритган. Уни ҳамқишлоқлари сўнгги марта 25 июнь куни кечки 23:00ларда кўришган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ томонидан қонунчиликда белгиланган моддалар билан жиноий иш қўзғатилган. Марҳумга экспертиза тайинланиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тез орада ҳодиса ҳақида батафсил маълумот берилади.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026