ОАВ соҳасининг бир гуруҳ ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди
|01:29 / 27.06.202119 76610 мин
Президент Шавкат Мирзиёев “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон имзолади.
Фармон биланмамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги муносиб хизматлари, замонавий журналистика тизимлари учун юксак малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Қуйидаги мукофотланганлар рўйхати тўлиқ келтириб ўтилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан
Мелибоев Аҳмаджон – «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Қирғизбоев Муқимжон – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан
Асқаров Нуриддин Муҳаммаджонович – «Рухсор телерадиоканали» МЧЖ бош директори, Фарғона вилояти
Очилова Садоқат Саъдуллаевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг халқаро мухбирлар тармоғи муҳаррири
Бозоров Бахшилло Муҳамадович – «Istiqlol-TV» телерадиокомпанияси директори, Бухоро вилояти
Давирова Гулбаҳор Қўчқоровна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» радиоканалининг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий эшиттиришлар муҳарририяти бош муҳаррири
Дурдиева Гулчеҳра Сатторовна – «Янги Ўзбекистон» газетасининг Тошкент вилояти бўйича мухбири
Жалилов Суҳробжон Ёқуб ўғли – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг бўлим видео монтажчиси
Заитова Наргиза Собировна – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати раҳбари
Қаллиханова Лолагул Оразгалиевна – «Makan.uz» веб-сайти бош муҳаррири
Қулмуродов Анвар Ботирович – «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари
Ҳусанов Жасур Руҳиддинович – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Шарапова Ирисгул Бўранбаевна – «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Хабар» ахборот-таҳлилий дастурлари бош муҳарририяти бўлим мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
Эргашев Набижон Мажид ўғли – «Жиззах» нодавлат телеканали бош муҳаррири, Жиззах вилояти
Эшбоев Темир Абдирасулович – «Халқ сўзи» газетасининг Навоий вилояти бўйича мухбири