Ўзбекистон | 13:52 / 29.06.2021
1950
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 18 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 18 ёшли ҳайдовчи кўчани кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда, пиёда шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Kun.uz’га хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 22 июнь куни соат 13.00ларда Паст Дарғом тумани 4К 540 Чархин-Шомбулоқ-Гўзалкент автомобиль йўлининг Шомбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 9-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Шомбулоқ қишлоғида яшовчи 2003 йилда туғилган 18 ёшли ҳайдовчи Ҳ.Д. ўз бошқарувида бўлган «ВАЗ-21011» русумли машинада Чархин-Шомбулоқ йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган Х.Г.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳот олиб, туман марказий шифохонасида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Паст Дарғом ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид