Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда кучли дўл ёғди. Унинг баландлиги 60 сантиметрга етган
Франция шарқида 29 июнда кучли момақалдироқдан кейин кўплаб аҳоли пунктлари 60 сантиметр баландликда дўл билан қопланди. Ёмон об-ҳаво марказида Вогеза департаментида жойлашган Пломбьер-ле-Бен шаҳри қолди.
Маҳаллий аҳоли белкураклар ва қорни тозаловчи қурилмалар билан муз уюмларини тозалашларига тўғри келди.

Об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли шаҳар яқинидаги трассада ҳаракат деярли тўхтаб қолган. Бундан ташқари, дўл дренаж тизимларини ёпиб қўйган ва бунинг оқибатида тошқинлар юзага келган.

Франциядан ташқари, Германия ва Швейцариянинг бир қисми ҳам кучли ёмғир, дўл ва бўрон исканжасида қолган. Германияда бир нечта автомобил туннеллари тошқин остида қолган, Штутгартда эса темир йўл алоқаси тўхтаган.

Швейцариянинг Люцерн кантонида диаметри 7 см келадиган дўл ёғган. Бунинг оқибатида камида 5 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олган.

Мавзуга оид
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026