Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Жамиятимиз инклюзив бўлишини жуда хоҳлардим” — имконияти чекланган, аммо ютуқлари бисёр йигит ҳикояси
20 ёшли Мирсаид Мухторов – ижрочи-пианистлар орасида Италия ва Испанияда ўтказилган халқаро танловлар ғолиби. Енгил атлетика бўйича 4 карра Ўзбекистон чемпионати совриндори. Кўриш билан боғлиқ муаммолари унга шу ва бошқа ютуқларни қўлга киритишига тўсиқ бўла олмаган.
Мирсаид ўзининг “Инклюзив олий таълим” лойиҳаси билан “Учинчи ренессанс ёшлар нигоҳида” республика танловида ғолиб чиққан.
У эндиликда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат маркази инклюзив дастурлар соҳаси бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Бу ҳақда маълум қилган жамғарма раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ёш дўстини “ақлли, интилувчан, хушчақчақ ва меҳрибон, қатъият ва жасорат намунаси” дея таърифлайди.
“Биз у билан бир неча йилдан буён танишмиз ва мен бу билан фахрланаман”, – дейди Мирзиёева.
Мирсаиднинг фикрича, инклюзив жамият қуришни маданиятдан бошлаш лозим.
“Жамиятимиз инклюзив бўлишини жуда хоҳлардим. Менимча, буни маданиятдан бошлаш керак. Чунки мусиқани тушуниш учун таржимон керак эмас. Агар маданият соҳасини инклюзив қила олсак, қолган ҳаммаси ўз-ўзидан яхшилана бошлайди”, – дейди у.
Мавзуга оид
17:49 / 05.03.2026
Саида Мирзиёева Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилгани билан қутлади
10:01 / 27.02.2026
Саида Мирзиёева: Транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар бошланди
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026