Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Isuzu автобуси ва Damas ўзаро тўқнашган. Оқибатда икки киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 июль куни соат 12:00 ларда, давлат аҳамиятидаги 4Р-48 автомобиль йўлининг Пайариқ тумани «Эшимоқсоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 26-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ўз йўлида келаётган, «Жиззах-Гагарин-Самарқанд-Пайариқ» йўналишида аҳолига хизмат кўрсатувчи Isuzu автобусининг йўлига, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Damas машинаси чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган. Оқибатда, Damas ичида бўлган икки нафар фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Damas батамом яроқсиз ҳолга келган. Автобус ағдарилиб кетиб, жиддий шикастланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Самарқандда «Дамас» уриб юборган қиз вафот этди

Самарқандда 18 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди