Ўзбекистон | 17:23 / 08.07.2021
3347
1 дақиқада ўқилади

Бухорода аҳолига тарқатиладиган баллонларни ўзлаштирган газ идораси ходимига жиноий иш қўзғатилди

Бухорода аҳолига тарқатиладиган газ баллонларни ўзлаштирган «Шофирконтумангаз» ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Шофирконтумангаз» идорасининг суюлтирилган газ тарқатиш бўлими ходими Қ.С. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 105 дона умумий қиймати 34,1 миллион сўмлик маиший газ баллонларни аҳолига тарқатмасдан талон-торож қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид