Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуфбек Қобилжоновнинг маълум қилишича, мулоқот самимий ва дўстона руҳда ўтган. Мустафо Суаг Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати ва халқаро медиа тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини ижобий баҳолаган.
Маълум қилинишича, музокараларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимлари, ташкилотлар ва идоралар матбуот хизматлари мутахассисларининг касб маҳоратини ошириш бўйича тренинглар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, журналистлар тайёрлашга ихтисослашган олий ўқув юртлари ва «Al Jazeera» медиа институти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошларида «Al Jazeera» телеканали мухбири, польшалик журналист Агнешка Пикулицка Ташқи ишлар вазирлиги ходимини шилқимликда айблаб, аккредитация масаласи олти ойда ҳам ҳал бўлмаганини билдирганди. Шунингдек, у ўзига нисбатан босим бўлгани, ижобий материал ёзишни сўраб, қистов қилинганини айтган.
Ҳолат юзасидан кенг жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар ўз муносабатини билдиргач, ТИВ журналистга тегажоғлик қилган ходим ишдан бўшатилганини таъкидланиб, аккредитация масаласини бир неча кунда ҳал қилиб берган.
2021 йил апрель ойи бошларида, бошқа масала юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати Агнешка Пикулицкани Твиттердаги саҳифасида «аслида рўй бермаётган воқеаларни ёритиб келиш»да айблаб, баёнот берган.
Июнь ойи бошларида Ташқи ишлар вазирлиги «Al Jazeera» мухбири томонидан Ўзбекистон қонунчилиги бузилиши ҳолатлари қайд этилган деган важ билан унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида
















