2021-2022 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрдаридан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида халқ таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Шу аснода Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг бир нечта кундузги бакалавриат таълим йўналишларининг қорақалпоқ гуруҳлари учун жами 63 та мақсадли грант ўрни ажратилди.

Олий маълумотли кадрларга талаб юқори бўлган Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир, Тўрткўл ҳамда Элликқалъа туманларида истиқомат қилувчи абитуриентлар мазкур ажратилган ўринлар бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

Таъкидлаш жоиз, мақсадли қабул кўрсаткичлари туманлар кесимида қўйидагича белгиланган.

Бўзатов тумани учун:

  • 5110200 – Физика ва астрономия таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;
  • 5111600 – Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;
  • 5111302 – Она тили ва адабиёти: қорақалпоқ тили ва адабиёти таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;
  • 5111400 – Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин.

Мўйноқ тумани учун:

  • 5110100 – Математика ва информатика таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 6 ўрин;
  • 5110200 – Физика ва астрономия таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 3 ўрин;
  • 5110300 – Кимё таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;
  • 5110400 – Биология таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;
  • 5110500 – География ва иқтисодий билим асослари таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;
  • 5111301 – Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;
  • 5111302 – Она тили ва адабиёти: қорақалпоқ тили ва адабиёти таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;
  • 5111400 – Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин.

Тахтакўпир тумани учун:

  • 5110100 – Математика ва информатика таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 2 ўрин;
  • 5110200 – Физика ва астрономия таълим йўналиши қорақалпоқ гуруҳига 1 ўрин;