Ўзбекистон | 07:33 / 13.07.2021
1676
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилоятида вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган 26 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 26 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов далолатномаси билан мазмунан кўриб ҳал этиш учун судларга юборилган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси катта суриштирувчиси Икромхон Убайдуллаев Kun.uz’га маълум қилди.

Шунингдек, ўтказилган мониторинг давомида Гулистон шаҳрида жойлашган МЧЖ раҳбари ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 5 минг қути электрон сигаретларни ноқонуний йўл билан сотиб, суднинг қонуний ҳукми чиққунга қадар ўзлаштириб, талон-торож қилиб юборганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 1 июль куни ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми а,г бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Мавзуга оид