15–16 июль кунлари 53, 64, 65, 141-сонли автобус йўналишларига ўзгартириш киритилади. Улар қуйидаги чизмадаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради:

Тошкент шаҳар ИИББ тадбирни ўтказиш жараёнида Tashkent City мажмуаси атрофидаги қуйидаги йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилишини маълум қилган:

  • Ислом Каримов кўчаси: Туроб Тўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
  • Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
  • Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми.

«Тошшаҳартрансхизмат» келтириладиган ноқулайликлар учун сўраган.