Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда «Ласетти» ёниб кетди. «Дамас» ҳайдовчиси вафот этди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Ласетти» машинаси ёниб кетди. «Дамас» ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 13 июль куни соат 17:20ларда маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К320 Тўмарчи-Таллимаржон ГРЭС-Оққудуқ автомобиль йўлининг Қарши туманидан ўтувчи 4-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
«Дамас» машинаси ҳаракатланиш давомида қарама-қарши йўналишда келаётган «Ласетти»ни ўтказиб юбормасдан, ёнга қайрилган ва тўқнашув содир бўлган. Оқибатда «Ласетти» машинаси ёниб кетган. «Дамас» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Қарши тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026