Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга СЧР хизмати учун пул маблағи ўтказиб берилди
Фото: KUN.UZ
Вазирлар маҳкамаси қарори билан Сирдарё вилоятида «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташлари учун пул маблағлари ўтказиб берилди. Бу ҳақда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи Акрам Муйдинов Kun.uz’га маълум қилди.
Жумладан, ҳозирги кунга қадар Боёвут туманидан 20 нафар, Гулистон туманидан 19 нафар ва Сардоба туманидан 5 нафар СЧР хизматига жалб этилган фуқароларга пул маблағлари 100 фоиз ўтказиб берилди. Ушбу фуқаролар ҳозирда ҳарбий хизматни ўтамоқда.
Маълумот учун, «бир ойлик» ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори 5 млн 253 минг 519 сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
16:50 / 19.01.2026
Чақирув қоғозлари электронлаштирилиши мумкин: низом лойиҳаси
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
15:42 / 09.01.2026