Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россиянинг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчиси Афғонистон билан чегарадаги қўшма машқларда қатнашади
Август ойида Сурхондарё вилоятидаги полигонда Россия ва Ўзбекистоннинг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилари қўшма машқларда қатнашади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Машқлар 30 июлдан 10 августгача Афғонистон билан чегарадош минтақадаги Термиз полигонида бўлиб ўтади, унда 200га яқин ҳарбий техника, шу жумладан авиация иштирок этади.
Машқлар доирасида қўшма кучлар гуруҳи ҳарбий хизматчилари Марказий Осиё минтақаси давлатларининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш масалаларини ишлаб чиқадилар.
Россия контингентининг асосий қисмини тинчликпарварлик бўлинмаси ва Марказий ҳарбий округ махсус мақсадли бригадаси ҳарбий хизматчилари ташкил этади.
Аввалроқ, Ўзбекистон тожик-афғон чегарасидаги машқларга жанговар авиация, зирҳли техника ва махсус кучларни юбориши хабар қилинганди.