Тожикистонда 230 минг киши иштирокида машғулотлар бошланди
Тожикистонда 22 июлга ўтар кечаси жанговар шайликни текшириш бўйича “Чегара-2021” машғулотлари бошланди. Уларда республика қуролли кучларининг барча бўлинмалари ва куч тузилмалари иштирок этмоқда. Машғулотлар маҳаллий вақт билан соат 2:00да президент Имомали Раҳмон буйруғи билан бошланган.
Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо президентга машғулотларда қуролли кучлар ва куч тузилмалари шахсий таркибининг 100 минг ходими ва 130 минг захирадаги зобит ва аскарлар иштирок этаётганини маълум қилган.
“Машғулотлар давомида белгиланган жойларга 1023та зирҳли техника бирлиги, 3167та махсус автомобил техникаси, 447та артиллерия қурилмаси, замбарак ва миномётлар, 254та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бирлиги, 45та самолёт ва жанговар вертолёт жойлаштирилган”, деб маълум қилинган мудофаа вазирлиги хабарида.
30 июлда Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида қўшма машғулотлар бошланади. Уларда 1,5 мингга яқин ҳарбий иштирок этиши кутилмоқда. 5 августда эса Тожикистоннинг Хатлон вилоятида Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида яна бир машғулот ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу машғулотлар Афғонистонда “Толибон” ҳаракати фаоллашгани ортида вазият кескинлашгани билан боғлиқ ҳолда ўтказилмоқда. Аввалроқ толиблар Афғонистоннинг 85 фоиз ҳудудини назорат қилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024